...
МЕНЮ
ONLINE TV

100 минг сўмлик банкнота инфляцияга таъсир қиладими?


16:07, 21.01.2019 Жамият
 8 084

15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик банкнота намунаси ва дизайнини маъқуллади.

Ўзбекистон Республикаси Мажлиси Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Муҳамет Жумагалдиев 100 минг сўмлик купюра чиқарилишининг инфляцияга таъсири тўғрисида қуйидаги фикрларни билдирди, деб ёзади ЎзА.
 
“Маълумки, шу йилнинг 15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик банкнота намунаси ва дизайнини маъқуллади.
 
Марказий банк томонидан 100 минг сўмлик банкнотани муомалага чиқаришдан мақсад аҳолига нақд пул орқали ҳисоб-китобларда қулайлик яратиш, сақлаш, ташишни осонлаштириш, муомаладаги банкноталар структурасини оптималлаштиришдан иборат.
 
Юз минг сўмлик банкнота эскирган пул бирликларини муомаладан чиқариш ҳисобига муомалага киритилмоқда. Шунинг учун, бу банкноталарнинг муомалага чиқарилиши амалдаги нақд пул массасининг ошишига олиб келмайди.
 
Демак, муомаладаги нақд пуллар структурасининг ўзгариши инфляциянинг ошишига таъсир қилмайди. Яна ҳам соддароқ айтганда, 100 минг сўмлик пул аҳолига қўшимча қулайлик яратади ва банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширади”, деб таъкидлаган сенатор Муҳамет Жумагалдиев.

Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади. Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, тавсифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Муҳамет Жумагалдиев Инфляция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар