...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 мартдан бошлаб 10 000 сўмлик пуллар муомалага чиқарилади


19:27, 03.03.2017 Жамият
 6 008

10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм номинал қийматдаги банкнот кўринишини белгиларини муомалага чиқаради.

Жорий йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм номинал қийматдаги банкнот кўринишини белгиларини муомалага чиқаради. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилари 144х78 мм​ ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган​ қиймати 10 000 сўмлик банкнотларни тақдим этди.
 
Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “10000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд. Оқ рангли юзасининг чап тарафидан қоғоз қатламида “Шаффоф” ва “3D” кўринишли эффект юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.​
 
Банкнот олд томонининг юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Герби чап қисмида нақшинкор элементлар фонида  тасвирланган.  Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап бурчакларининг қуйи қисмида, шунингдек, Гербнинг ўнг тарафида “10000” рақами тасвирланган бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.​
 
Оқ рангли сатҳда жойлашган “10000” рақами тепасида банкнотнинг номери ва серияси такрор кўрсатилган. Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмида қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи, тилла-бронза рангли саккиз қиррали нақш мавжуд. Нақш тепасида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.
 
Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори ва пастки қисмларида кўк ва бинафша рангда ишланган нақшинкор безаклар жойлашган бўлиб, пастки безак устида “10000” рақами акс эттирилган.
 
Банкнотнинг марказида “SENAT” меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган. Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “10000” ва “SO‘M” ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган. Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.
 
Ушбу матннинг икки томонида “10000” рақамлари, шунингдек, банкнотнинг энг юқори қисмида “O‘N MING SO‘M” ёзуви акс эттирилган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:10000 сўм Марказий Банк пул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар