...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 январдан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқ имтиёзлари берилиши мумкин


11:14, 29.11.2018 Жамият
 3 655

2019 йил 1 январдан бошлаб, соддалаштирилган ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини жорий қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаши кутилмоқда.
 
Давлат раҳбарининг навбатдаги қарори лойиҳаси Норматий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга мувофиқ, мева-сабзавотчилик тармоғини барқарор ривожлантиришни ҳамда мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош бўлган экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш мақсадида Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилиши кўзда тутилмоқда.



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун 2019 йил 1 январдан бошлаб, иловага мувофиқ соддалаштирилган ягона ер солиғи ставкаси жорий этилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссия Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари учун:
 
  • 2019 йил 1 январдан бошлаб, соддалаштирилган ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини жорий қилиниши;
 
  • бошқа фаолият турлари бўйича олган даромадлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ тўлаш механизмлари қўлланилиши;
 
  • ер солиғини ҳисобот йилининг 1 июлига қадар – йиллик солиқ суммасининг 40 фоизи, ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар – солиқ суммасининг қолган қисми тўланиши назарда тутилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳар йили 1 март холатига мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларнинг ер майдонлари тўғрисида ягона рўйхатни шакллантиради.
 
Давергеодезкадастр қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни ўзаро электрон маълумотларни интеграция қилишни йўлга қўйиш мақсадида дастурий таъминотни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б.Муродов зиммаларига юклатилади. 

Теглар:Президент қарори лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар