...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 январдан Ўзбекистон солиқ сиёсатида нималар ўзгаради?


12:15, 25.12.2018 Жамият
 8 475

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
 
Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан:
 
жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.
 
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
 
  • юридик шахслар – 12 фоиз;
  • тижорат банклари – 20 фоиз;
  • цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
  • полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
  • мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
  • дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.
 
Эслатиб ўтамиз, илгариги тартиб бўйича жисмоний шахсларнинг даромадига қуйидагича солиқ солинган:
 
  • даромаднинг энг кам олйик иш ҳақининг бир бараваригача бўлган қисмига – 0 фоиз;
  • даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача қисмига – 7,5 фоиз;
  • энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача қисмига – 16,5 фоиз;
  • даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва ундан кўп қисмига – 22,5 фоиз.

Теглар:Солиқ сиёсати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар