...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 та институт ва 4 та коллеж Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибига киритилди


12:09, 04.03.2017 Жамият
 2 716

Президент қароририга биноан Республикасидаги қатор таълим муассасалари Автомобиль йўллари давлат қўмитасига берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 14 февраль куни “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорга мувофиқ ташкил этилган янги қўмита таркибида олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳам бўлади.
 
Шунга биноан, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти ҳамда Республикадаги қатор ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибига берилди.
 
Демак, қўмита бошқарувига қуйидаги ўқув юртлари киритилди:
 
- Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти;
 
- Бухоро автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи;
 
- Қўқон автотранспорт касб-ҳунар коллежи;
 
- Урганч автомобиллар ва йўллар касб-ҳунар коллежи;
 
- Тошкент автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи.
 
Президент қарорида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибига киритиладиган мазкур ўқув юртларини сақлаш харажатлари – амалдаги тартиб бўйича – бундан буён ҳам давлат бюджетидан молиялаштирилиши белгилаб қўйилган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар