...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 октябрдан шифокорлар фаолияти махсус балл билан баҳоланиб борилади


09:23, 26.09.2017 Жамият
 4 102

Энг юқори балл тўплаган ходимларга ойлик маошининг икки баробаргача бўлган қийматда йилда бир марта мукофот пули берилади.

Ўзбекистонда 1 октябрдан шифокорлар, ҳамширалар ва тиббиёт муассасаларининг фаолиятини баҳолаш учун янги рейтинг тизими жорий этилади.
 
Янги тизим тиббиёт масканларининг илк тиббий-санитария ёрдам фаолиятини, шунингдек, тиббиёт ходимларининг ишини баҳолаш учун қўлланилади. Тизим 4 та асосий босқичдан иборат бўлади.
 
Биринчи босқичда шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифаларини тўлиқ бажариш кўрсаткичлари баҳоланади. Иккинчи босқичда кўрсатилган хизмат сифати ва натижаси, шунингдек, тиббиёт муассасасининг салбий кўрсаткичлари баҳоланади.
 
Учинчи босқичда мутахассислар тўпланган балларни ҳисоблаб, шифокорларга нисбатан рағбатлантириш ёки жазолаш чораларини белгилайдилар. Якуний босқичда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай тиббиёт муассасалари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича қарор чиқаради.
 
Рейтинг баҳолаш тизими йилига 2 марта ўтказилади. Уни аниқлашда ҳисобот ҳужжатлари ўрганиб чиқилади. Бунинг учун эса махсус мониторинг гуруҳи ташкил этилади.
 
Патронаж ҳамширалар ва шифокорлар белгиланган миқдордан 85 фоиз ва ундан юқори балл тўплашса, ойлик маошларига қўшимча 5 фоиздан 20 фоизгача бўлган миқдорда устама ҳаққи оладилар.
 
55 фоиздан кам миқдорда балл тўплаган ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланганидек интизомий чоралар қўлланилади.
 
Энг юқори балл тўплаган ходимларга эса ойлик маошининг икки баробаргача бўлган қийматда йилда бир марта мукофот пули берилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тиббиёт соҳаси Шифокорлар Ҳамширалар Рейтинг балли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Шифокор
10:00 26.09.2017

Факат калампир сайтида уз фикримизни билдира оламиз(агар учириб ташлашмаса) Жинни булганми бу тапада утирганлар, яна канака рейтинг тизими. энди шифокорга шу кам эди. кайси ахмок шу нарсаларни уйлаб топвотти??? мустакиллик булибдики шифокорни багрига шамол тегмади. 1. 90 - йилларда ВОП тизимига утди хозирда билдикки бу тизим узин окламади. 2. 2000 йилларни бошида врачларни кадри тушиб кетти узини узи бока олмайдиган даражада б.б колди 3. Охирги 10 йилда ок халат кийиб куча тозалади, стадион спирди, пахтасини узини енидан пул сарифлаб терди, касалларни сукишини , тухматини эшитди 4. энди рейтинг тизими (Санга врач укучими??? мактаб олигохларда рейтинг тизими узини узи окламади хозирда 5 балли бахолашга утилди яна. Энди шу системани шифокорларда куллидими булар) Шифокорни хор килган хор булади. Шифокорни хор килган Давлат ривожлана олмайди. Энди рейтингимизни кутарамиз деб яна пул егарканмизде. мен врачман касбимдан фахирланаман. Агар хохласам бемор учун самимий буламан хохламасам йук. хеч кандай рейтинг тизими мани узгартира олмайди.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар