...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 мартдан Нукус аҳолиси йўл кира ҳақини жетонлар орқали тўлаши мумкин


18:50, 10.02.2017 Жамият
 1 946

Автобуслар учун сариқ жетон, маршруткалар учун эса кумуш рангдаги жетонлар жорий этилади.

1 мартдан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида йўловчилар автобус ва маршруткаларга йўл ҳақини жетонлар орқали тўлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда “Қорақалпоқтранс” компанияси вакили маҳаллий ОАВларга хабар берди.
 
Автобуслар учун сариқ жетон, маршруткалар учун эса кумуш рангдаги жетонлар жорий этилади. “Йўл кира ҳақи сифатида муомалага киритилаётган янги жетонларни сотиш учун махсус пунктлар ташкил этилади. Жетонларни пластик карточкалар орқали ҳам харид қилиш имкониятини яратамиз”, дейди компания вакили.
 
Айтиш керакки, Қорақалпоғистонда автотранспорт корхоналарини ривожлантириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Айни вақтда шимолий туманда 440 дан ортиқ маршрут қатнови йўлга қўйилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қорақалпоқтранс Жетон Жамоат транспорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар