...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 август куни топширилган имтиҳонлар натижалари эълон қилинди


10:21, 03.08.2018 Жамият
 6 892

ОТМларига кириш имтиҳонларининг биринчи куни тест синовларида 58 985 нафар абитуриент иштирок этди.

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг биринчи куни тест синовларида 58 985 нафар абитуриент иштирок этди. 1 393 нафар абитуриент имтиҳонга келмади.
 
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов берган маълумотга кўра, республика ОТМларига кириш тест синовларининг биринчи куни – 1 август натижалари қуйидагича:
 
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.
 
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 255 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди. Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 434 нафар ўқитувчилар жалб этилди.
 
Давлат гранти бўйича энг юқори балл: 223,5;
Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш балли: 176,7.
 
Ўртача балл:
давлат гранти – 142,9;
тўлов-контракт – 123,7.
 
Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори балл:
 
давлат гранти – 223,5 балл Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (рус таълим йўналиши;
тўлов-контракт – 176,7 балл Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (ўзб.) таълим йўналиши.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:имтиҳон ОТМ абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар