...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Урганч” халқаро аэропорти Халқаро мукофот билан тақдирланди


12:49, 05.06.2018 Жамият
 2 078

Аэропорт “МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт” танловининг лауреатига айланди.

“Урганч” халқаро аэропорти 2017 йилдаги фаолияти натижалари бўйича “Аэропорт ривожига қўшган катта ҳиссаси учун” номинациясида ғалабани қўлга киритиб,  яна бир бор “МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт” танловининг лауреатига айланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хабар бермоқда.
 
“Аэропорт” ФА Ассоциацияси томонидан ҳар йили ташкил этиладиган мазкур танловда Урганч шаҳри аэропорти 2012 йилдан буён иштирок этиб,  2012-2014 йилларда – “Ишлаб чиқариш ривожига қўшган катта ҳиссаси учун”, 2015 йилда “МДҲ давлатларида энг яхши аэропорт”, 2016 йилда “Шиддат билан ривожланаётган аэропорт” ва “Туризм ривожига қўшган катта ҳиссаси учун”  каби турли номинацияларда ғолиб бўлиб бўлган.
 
2017 йилдаги фаолият натижаларига кўра, “Урганч” халқаро аэропортида 1567 қатнов амалга оширилган. 282136 йўловчига, шу жумладан 43848 нафар хорижий сайёҳга хизмат кўрсатилди,  16649 тонна юк,  11, 141 тонна почта ва 14, 305 тонна пуллик багаж жўнатилди.
 
Бу йилги ёз мавсумида ҳам аэропорт “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида, жумладан Париж, Милан, Римдан амалга оширилаётган чартер қатновларида Урганч шаҳрига ташриф буюраётган кўплаб сайёҳларни қабул қилмоқда. 

Теглар:Урганч халқаро аэропорти Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар