...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент-Аэро” ИБКда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди


10:24, 08.12.2017 Жамият
 2 304

Тадбирда божхона органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида шунингдек “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

2008 йил 7 июлда Ўзбекистон Республикасининг «БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши ортидан давлатимиз ушбу ғайриижтимоий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, “Тошкент-Аэро” ИБК бошлиғи ўринбосари И.Омаров коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.


Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят-қидирув бош бошқармаси катта тезкор вакили Асрор Саётов ҳам сўзга чиқиб, ички ишлар органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари, уларнинг барвақт профилактикаси ҳамда уларни бартараф этиш бўйича ички ишлар органлари соҳавий хизматларида кўриладиган чоралар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Очиқ эшиклар кунида Тошкент авиация транспорт прокурори ўринбосари Шерзод Мамажонов ҳам иштирок қилди ва 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури доирасида тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунидаги эътиборли жиҳатлардан яна бири, коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг иштирок этиши механизмлари белгиланганидир.

Давра суҳбатида божхона органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам атрофлича таҳлил қилинди.


 “Тошкент-Аэро” ИБК томонидан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 90 дан ортиқ профиклатик маърузалар, учрашувлар, индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Бунга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларини ҳам жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида 62 маротаба хуфёна текширувлар ўтказилган.

“Тошкент-Аэро” ИБК Ахборот хизмати хаьарига кўра, “Тошкент-Аэро” ИБК да узлуксиз фаолияти юритувчи “Ишонч телефони” жорий қилинган бўлиб, у орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан хабар беришлари мумкин.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент-Аэро ИБК Божхона Коррупцияга қарши кураш Очиқ эшиклар куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар