...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент” радиоканали Медиа-марказдан эфирга чиқмоқда


10:40, 11.07.2017 Жамият
 2 152

Радиоканал “Республика телерадиомаркази” биносида жойлашган эди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги “Тошкент” радиоканали Медиа-марказ биносига кўчиб ўтди. Бу хақда ишончли манбаларимиз хабар бермоқда. Бунга қадар “Тошкент” радиоканали “Республика телерадиомаркази” биносида жойлашган эди.
 
Аввал “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Республика телерадиомаркази” давлат унитар корхонаси биносига кўчиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Корхона Медиа-марказ биносидаги ўз ўрнини “Диёр” телеканали ўрнида ташкил этилаётган “Ўзбекистон-24” деб номланган янги информацион телерадиоканалига бўшатиб берган.
 
“Ўзбекистон 24” телерадиканали қачон иш бошлаши ҳақида ҳалигача аниқ маълумотлар оммага ошкор этилгани йўқ. Шундай бўлса-да, янги телерадиоканал Мустақиллик куни арафасида очилиши тахмин қилинмоқда.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Тошкент радиоканали Медиа марказ Ўзбекистон 24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар