...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Скруж Макдак” вафот этди


14:20, 21.05.2016 Кино
 5 161

Актёр Алан Янг 97 ёшда эди.

Уолт Дисней кинокомпаниясининг “Ўрдаклар саргузаштлари” мультфильмидаги бош қаҳрамонлардан бири Скруж Макдакка овоз берган АҚШлик машҳур актёр Алан Янг 97 ёшида  вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, актёр бир неча кун аввал, 19 май куни Беверли-Хиллздаги уйида оламдан ўтган.
 
Янг кўпчиликнинг севимли мульт қаҳрамонига айланган Макдакка 1974 йилдан буён овоз бериб келган. Актёр Уолт Дисней мультфильмларидан ташқари у бир қатор фильмлардаги қаҳрамонларга ҳам овоз берган. Улар қаторига “Алиса ойна ортида”, “Ўргимчак одам ва унинг ажойиб дўстлари”, “Ғаройиб Халк”, “Бэтмен”, “Смурфлар” каби фильмларни киритиш мумкин. Янгнинг 1960 йиллардаги “Жаноб Эд” комедик фильмидаги роли  унга катта машҳурлик олиб келган эди. 
Умида Якубова

Теглар:“Скруж Макдак” Актёр Алан Янг Уолт Дисней 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дониёр
09:46 23.05.2016

"Скруж магдак" ўрдаклар ҳақидаги қизиқарли мултфилм менга жуда ҳам ёқар эди. ўзим ҳам Доналд лақабли ўрдакча овозини ўхшатиш орқали дўстларим орасида қизиқчилик қилиб турардим. бу инсоннинг дубляжлардаги овози болалар хотирасида мангу қолади деб ўйлайман. чунки бу қаҳрамон образини қайта ўхшатиш... бу жуда ҳам қийин. Алан Янг оила азоларига ўз ҳамдардлигимни билдираман.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!