...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Севги изтироби”ни йўқотганлар диққатига! “Истанбуллик келин” келяпти


12:08, 21.02.2018 Шоу-бизнес
 20 905

Тез орада “Севги изтироби” ўрнига янги, мазмунли, ўзбек маданиятига мос сериал намойиши бошланиши режалаштирилмоқда.

Турк сериалларини ўзбек томошабинлари анча соғинган экан. Бугун исталган телеканалдан турк киноижодкорлари томонидан тайёрланган фильм ва сериалларни топиш мумкин.
 
Хабарингиз бор, яқинда  “ZO‘R TV” телеканали орқали эфирга узатилаётган “Севги изтироби” (“Кара севда”) сериалининг намойиши тўхтатилди. Кўплаб танқидларга сабаб бўлган мазкур сериал нафақат Ўзбекистонда, балки Туркияда ҳам тақиққа учраган эди.
 
Тез орада “Севги изтироби” ўрнига янги, мазмунли, ўзбек маданиятига мос сериал намойиши бошланиши режалаштирилмоқда. “Sevimli” телеканали ижодкорлари айни дамда Туркиянинг “Star” телеканалида намойиш этиб келинаётган “Истанбуллик келин” сериалини ўзбекчага ўгириш жараёнларини бошлаб юборишган.
 
Ушбу сериалда бош ролларни Туркиянинг таниқли актёрлари Ипак Билгин, Асли Анвар, Ўзжан Дениз ижро этишган. Фарзандларини учун борлиғини берган она ва келинлар ўртасидаги муносабат, марҳум отанинг ҳаётлик чоғидаги хатолари ва уларнинг ажри сериал воқеаларида моҳирона тасвирланган.
 
Сериални суратга олиш жараёнлари Туркияда ҳамон давом этмоқда. Бугунгача унда тарбиясизлик, маънавиятга зид ҳолатлар учрагани йўқ. Сценарий келгусида қай йўлдан кетиши мавҳум. Ҳар ҳолда бугунгача Туркияда жуда катта шуҳрат қозонган ушбу сериал Ўзбекистонда ҳам томошабинларга манзур келишига ишонамиз.
 
Дарвоқе, сериал 1 мартдан бошлаб “Sevimli” телеканалида намойиш этилади. 

Теглар:Севги изтироби Турк сериаллари Истанбуллик келин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!