...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қуръони карим оятларидан қиссалар” мультсериали олий мукофотни қўлга киритди


17:54, 05.04.2016 Олам
 5 336

Бундан авал ҳам Қуръони карим асосида 4 та мультсериал ишланган эди.

“Қуръони карим оятларидан қиссалар” номли мультсериал шу кунларда Форс кўрфази давлатлари орасида Баҳрайн шаҳрида бўлиб ўтган радио в телевидение дастурлари бўйича 14-фестивалнинг олий, олтин мукофотини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда халқаро хабарларга таяниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий портали хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, мазкур фестивалда бир қатор араб давлатларида саҳналаштирилган драма асарлари ва телепрограммалар ўзаро рақобатлашган. “Қуръони карим оятларидан қиссалар” мультсериали эса араб оламида ишланган 5-мультсериал ҳисобланади. Бундан олдин ҳам 4 та шундай асар – “Қуръони каримда ҳайвонлар қиссаси”, “Қуръони каримда инсон қиссаси”, “Қуръони қаримда аёллар қиссаси”, “Қуръони каримда ажойиботлар қиссалари” номли мультсериал ишланган эди, дейилади хабарда. 

Теглар:Қуръони карим Форс кўрфази Мультфильм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!