...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir.uz” раҳбари “Йилнинг энг фаол журналисти” бўлди


09:01, 28.06.2018 Жамият
 3 770

27 июнь куни Ўзбекистонда анъанага кўра Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди.

“Qalampir.uz” ташкил этилганига икки ярим йил бўлди. Бу вақт оралиғида сайт Ўзбекистон медиа бозорида ўз ўрнини топишга улгурди, доимий ўқувчиларига эга бўлди. Танқидий, таҳлилий мақолалари, тезкор хабарлари билан тилга тушди. Албатта, хато ва камчиликлар ҳам йўқ эмас. Буларнинг ҳар бири келгусидаги фаолият учун катта сабоқ ва мактаб вазифасини ўтамоқда. Олиб бораётган фаолиятимиз эса назардан четда қолмаётгани эса энг катта ютуғимиздир.
 
Хабарингиз бор, кеча, 27 июнь куни Ўзбекистонда анъанага кўра Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди.
 
27 июнь тадбирларга, қувончли воқеаларга бой бўлди. Миллий матбуот марказида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан эълон қилинган “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови ғолиби ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда “Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари – журналист Қамариддин Шайхов совриндорлар қаторидан жой олди.
 
Ғолиб ва совриндорлар 2017 йилнинг май ойидан 2018 йилнинг ўрталарига қадар олиб борган фаолияти, матбуот, телевидение, радио ва интернет-нашрларда эълон қилган материалларига кўра сараландилар. Улар орасида журналистика соҳасида ўз обрў-эътиборига эга устоз ижодкорлар ва ёш журналистлар ҳам бор.
 
Танлов ғолибларига мукофотларни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов, “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов топширди.
 
“Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири, устоз журналист Сафар Остонов “Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари – журналист Қамариддин Шайховга мукофотни топшираётиб, ёш журналистлар орасида уни алоҳида ҳурмат қилишини таъкидлади.


 
Тинимсиз меҳнат, орттирилган тажриба, устозлар ўгити ва уларнинг амалиётга тадбиқ этилиши кун келиб албатта ўз натижасини беради. Бунга сайтимизнинг бу йил эришган ютуқлари мисолида ҳам кўриш мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, “Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари – журналист Қамариддин Шайхов XIII “Олтин қалам” миллий мукофоти халқаро танловининг “Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги энг яхши материал учун” номинациясида ҳам мукофотни қўлга киритган эди.


 
Фурсатдан фойдаланиб, “Йилнинг энг фаол журналисти” танловининг барча ғолиблари ва совриндорларини муборакбод этиб, ижодий парвозлар тилаймиз!

Теглар:Қамариддин Шайхов Йилнинг энг фаол журналисти Журналист 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар