...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзтрансгаз”га янги раис тайинланди


20:03, 05.12.2018 Жамият
 5 234

Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Баҳодир Бешимович Эшмуратов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.
 
“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг аввалги раиси Шарифжон Турсунов ноябрь ойи охирида лавозимидан олинганди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзтрансгаз Баҳодир Эшмуратов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар