...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзтрансгаз”: “Энди замонга хос ишлаймиз, аввалгидек, эмас...”


20:36, 14.07.2018 Жамият
 7 020

“Ўзтрансгаз” АЖ барча ҳудудий газ таъминоти идораларининг фаолиятини яхшилаяпти.

“2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”да  белгиланган вазифалар, шунингдек “2018 - Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури доирасида “Ўзтрансгаз” АЖ аҳоли турмушини янада яхшилаш, соҳани малакали ва билимли ёшлар билан таъминлаш, креатив ёндашувлар асосида фаолиятни ривожлантириш мақсадида кўплаб самарали лойиҳаларни амалиётга жорий этиб боряпти. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ “Qalampir.uz” интернет нагрига маълум қилди.
 
Тизим тасарруфидаги газ таъминоти идоралари фаолиятини тубдан яхшилаш, ҳар бир ишчи-ходим меҳнатини моддий рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар салмоғи тобора ортиб бораяпти.  Соҳада давр талабларига мос равишда иш юритиш, тизимда соғлом рақобатни кучайтиришга имкон берувчи танловлар сони ҳам кўпайган.
 
Ҳозирда “Ўзтрансгаз” АЖ барча ҳудудий газ таъминоти идораларининг фаолиятини яхшилаш чораларини кўрмоқда. Етказиб берилган табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, яъни дебитор қарздорликка йўл қўймаслик, аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш, туман газ хўжалигини куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрлаш, газ қувурларини мукаммал таъмирлаш дастурларини муддатида бажариш, газ идораси биноси, сервис марказлари, автотранспорт воситалари, газ қувурлари ва газ тақсимлаш пунктларининг намунавий ҳолатдалиги доимий назоратда.
 
“Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги корхоналар ўртасида ташкил қилинган ва 2018 йилнинг 15 июлидан 31декабрига қадар давом этадиган “Энг илғор туман/шаҳар газ таъминоти” Республика танловида ҳам айни талабларни бажариш шарт қилиб қўйилган. Ғолиб идорани рағбатлантириш учун қўйилган соврин ҳам чаккимас: “KIA SPORТAGE STATION” русумли автомашинаси ва идоранинг ҳар бир ходимига 1 миллион сўмдан мукофот пули.
 
Албатта, корхоналар ўртасида шаклланган соғлом рақобат табиийки соҳа тараққиётида муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, Президентнинг ёшларга алоҳида эътибор борасидаги сиёсати 4 мингдан зиёт ёш йигит-қиз меҳнат қилаётган “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида ҳам қабул қилинган чора-тадбирлар режаси ҳамда Концепцияда яққол ифодасини топди.
 
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида ташкил қилинган “Энг илғор газ хўжалиги ходими” Республика танловида ҳам ёшларнинг соҳага оид иннавацион ғоялари, таклифлари, ходимнинг жамоадаги ўрни, эришган ютуқлари, фидоийлиги, касбга садоқати алоҳида эътиборга олинади. Унда 10 нафар ходимга 2,5 миллион сўмдан то 10 миллион сўмгача пул мукофотларининг берилиши фаолликни янада оширса, ажаб эмас.
 
Айни вақтда [email protected] электрон манзилига келаётган маълумотлар орқали ҳам ёш мутахассислардаги қизиқувчанлик, меҳнатга лаёқат ва келажакка ишонч туйғуларининг нечоғлик кучлилигини билиш қийин эмас. Улардаги билим ва салоҳият келгусида давлат иқтисодиётини мустаҳкамлаш баробарида, жамиятдаги ижтимоий масалаларнинг ижобий ҳал қилинишига замин ҳозирлаши, шубҳасиз.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзтрансгаз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар