...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси фаолияти тўхтатилади


11:03, 07.12.2016 Жамият
 3 379

2017 йил 1 январдан мамлакатимизда туризм фаолиятини ташкил этувчи корхоналар, шунингдек, туризм фаолияти билан боғлиқ субъектлар мажбурий сертификатланади.

“Ўзбектуризм” Миллий компаниясининг фаолияти тўхтатилади ва компания негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 декабрь куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида қайд этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида фаолият олиб боради. Қўмита ташкил этиш ҳақидаги қарор бир ҳафта ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилиниши лозим.
 
2017 йил 1 январдан мамлакатимизда туризм фаолиятини ташкил этувчи корхоналар, шунингдек, туризм фаолияти билан боғлиқ субъектлар мажбурий сертификатланади.
 
2017 йил 1 апрелдан бир қатор мамлакатлар фуқаролари туризм мақсадида Ўзбекистон Республикасига 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз келишлари мумкин.
 
Бундан ташқари, Бельгия Қироллиги, Индонезия, Хитой Халқ Республикаси, Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг 55 ёшга тўлган фуқаролари туризм мақсадида Ўзбекистон Республикасига визасиз киришлари мумкин.
 
2017 йил 1 апрелдан юқорида келтирилган мамлакатларнинг фуқаролари Ўзбекистонга киришда 50 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджетига кириш йиғими тўлайдилар. 
Дурдона Расулова

Теглар:Туризм Ўзбектуризм Қўмита Қарор Фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар