...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК халқаро рейслар бўйича юк олиб ўтиш ҳажмига ўзгартириш киритди


09:30, 21.12.2016 Жамият
 3 918

Тошкент-Нью-Йорк ва Тошкент-Истанбул йўналишидаги авиапарвозларда юк ташиш ҳажмига ўзгартириш киритилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2017 йил 1 январдан айрим халқаро йўналишлар бўйича бепул олиб ўтиш мумкин бўлган юк ҳажми миқдорига ўзгартиришлар киритди.
 
Маълумотларга кўра, Нью-Йорк ва Истанбул йўналишидаги рейслар учун юк ҳажми белгиланган. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, Тошкент-Нью-Йорк йўналишида эконом класс учун оғирлиги 23 килограммдан ортиқ бўлмаган 2 та жой, бизнес класс учун ҳар бирининг оғирлиги 32 кг бўлган 2 та жой белгиланди.
 
Тошкент-Истанбул йўналишидаги парвоз учун эконом класс йўловчиларига юк ҳажми 35 кг, бизнес класс йўловчиларига 40 кг этиб белгиланди.
 
Маълумот учун, жорий йил охиригача Тошкент-Нью-Йорк йўналишида эконом ва бизнес класс учун ҳар бирининг оғирлиги 32 кг бўлган 2 та жой бепул тақдим этилади.
 
Тошкент-Истанбул йўналишида эса эконом класс учун 40 кг, бизнес класс учун 45 кг бепул юк ҳажми белгиланган.
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент-Нью-Йорк Тошкент-Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар