...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 9 ой ичида деярли 17 мингта рейс амалга оширди


10:12, 31.10.2016 Жамият
 2 418

Тошкентда янги “Тошкент-4” халқаро терминали қурилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2016 йил 9 ойлик натижалар таҳлилини чоп этди. Унда келтирилича, жорий йил 9 ой давомида компания 16 692 та авиапарвозни амалга оширган. Шу вақт мобайнида 1 882 000 йўловчини ўз манзилига элтган. 1 рейс учун йўловчилар ташиш сиғимининг ўртача кўрсаткичи 113 йўловчини ташкил этган.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг юк ташувчи самолётлари орқали 734та рейс амалга оширилиб, 30 минг тоннадан ортиқ юк ташилган. “Навоий” аэропорти орқали Франкфурт, Делҳи, Дубай, Шанхай, Теҳрон, Бишкекка доимий тарзда 27 минг тоннадан ортиқ юк ташилган.
 
Шу вақт мобайнида Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналишида янги авиапарвоз йўлга қўйилди. Айни вақтда 2та инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. Boeing-787 Dreamliner самолёти қабул қилинди. Тошкент шаҳрида янги халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи “Тошкент-4” терминали қурилиши белгиланди.
 
Авиакомпания мутахассислари Испания, Исроил, Россия, Германия, Францияда ташкил этилган халқаро кўргазмаларда иштирок этишди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпания Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар