...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўткан кунлар” романи инглиз ва француз тилларида чоп этилади


19:32, 09.08.2016 Жамият
 4 911

Лола Каримова-Тилляева Instagram’даги шахсий саҳифаси орқали “Ўткан кунлар” романини инглиз ҳамда француз тилларида чоп этиш ишлари бошлаб юборилганини айтди.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз ҳамда француз тилларида чоп этиш бўйича иш бошлангани ҳақида хабар берди. У Instagram’даги саҳифасига Қодирийнинг суратини жойлаштириб, унга қуйидигача изоҳ қолдирди.
 
“Абдулла Қодирийнинг ўзбек рассоми Раҳимжон Ризамуҳамедов томонидан яратилган портрети. 1989 йил.
Абдулла Қодирий ўзбек романчилик мактабига тамал тошини қўйган буюк ёзувчидир. Унинг “Ўткан кунлар” асари ҳақли равишда замонавий ўзбек классикасининг ёрқин дурдоналаридан бири ҳисобланади. Салкам бир аср муқаддам ёзилган ушбу асар гўзал ва соф муҳаббат ҳақида бўлиб, ҳамон инсонлар қалбини ларзага солади ва адибнинг кучли қалами ўқувчини ғоятда мафтун этади.
 

Қодирий ушбу романини бор-йўғи 24 ёшида ёзишни бошлагани мени болалик чоғларимдаёқ ажаблантирган эди. Абдулла Қодирий 1894 йилнинг 10 апрелида Тошкент шаҳрида, ўзига тўқ савдогар оиласида таваллуд топган. Унинг биринчи адабиётга оид асарлари 1912 йиллари ёзилган бўлиб, “Ўткан кунлар” ҳамда “Меҳробдан чаён” романлари ёзувчининг энг машҳур асарларидир. Ушбу ўзбек тафаккурининг энг ёрқин номоёндаларидан бири бўлган инсон Сталин қатағонлари қурбони бўлган. Қодирий 1937 йили халқ душмани айбловлари билан ҳибсга олинади ҳамда орадан бир йил ўтгач, отиб ўлдирилади. Ёзувчининг фожиали ўлимидан сўнг, “Ўткан кунлар” романи узоқ йиллар мобайнида тақиқлаб қўйилади ҳамда ушбу китоб уйларидан топилган инсонлар сўроққа тутилганлари ва ҳибсга олинганлари ҳақида маълумотлар бор.

Қодирий асарлари Ўзбекистон аҳолисининг ҳар бир кишиси қалбида алоҳида ўринга эга бўлса-да, унинг ижоди, афсус, бизнинг Ватанимиздан ташқарида унчалик маълум эмас. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги Ваколатхонаси томонидан “Ўткан
кунлар” асарини инглиз ҳамда француз тилларига таржима қилиш бўйича иш олиб борилмоқда”, деб ёзади Каримова-Тилляева.

Теглар:Абдулла Қодирий Ўткан кунлар Лола Каримова-Тилляева Сен ёлғиз эмассан ЮНЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

аноним
14:14 11.08.2016

Қодирий асарлари Ўзбекистон аҳолисининг ҳар бир кишиси қалбида алоҳида ўринга эга бўлса-да, унинг ижоди, афсус, бизнинг Ватанимиздан ташқарида унчалик маълум эмас. Бу фикрга унчалик қўшилмайман, чунки чет давлатлардаям бу романни таржима қилиб нашрдан чиқарилганини кўрганман, хусусан уйғур нашриётида чиққан уйғур тилида ёзилган "Ўтган кунлар" романини менга эсдалик учун беришган ва бу романни роса мақташган.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар