...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин қори Ҳамроқулов хатми Қуръон учун АҚШга юборилди


14:48, 07.06.2016 Жамият
 5 000

Россияга эса Дин ишлари бўйича қўмита ходими Миродил қори Ҳайдаров юборилди

Ҳар йили Рамазон ийидаги диний маросимларни ўтказиб бериш мақсадида Ўзбекистонга турли мамлакатлардан мурожаатлар келиб тушади. Ана шундай мурожаатлар асосида, жорий йилда АҚШга Тошкент шаҳридаги “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин қори Ҳамроқулов, Россияга Дин ишлари бўйича қўмита ходими Миродил қори Ҳайдаров юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўтган йилларда ҳам ўзбекистонлик қорилар АҚШ, Россия, Украина каби мамлакатларда бўлиб, хатми Қуръон ва Рамазон ойидаги диний маросимларни ўтказишда ёрдам кўрсатишган эди.
 
Бугунги кунда Рамазон ойи юртимизда ҳам кўтаринки кайфият ва шоду ҳуррамлик ўтмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистондадаги 2039та масжидларда таровеҳ, 800дан ортиқ масжидларимизда хатми-Қуръон ўтказилмоқда.
 
Маълумот учун, мустақилликдан илгари мамлакатимизда 89 масжид фаолият юритган бўлса, истиқлол йилларда масжидларимиз сони 2039тага етди.

Теглар:Рамазон Новза масжиди Дин ишлари бўйича қўмита хатми Қуръон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар