...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Лирика” ва трамадол савдогарлари қаттиқ жазоланади


17:32, 04.10.2018 Жамият
 3 721

Психофаол дори воситалари наркотик моддалар рўйхатига киритилади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида психофаол дори воситалари, жумладан, трамадол ва прегабалин (“лирика”) савдоси билан шуғулланиш таъқиқланиши эндиликда қонуний асосга эга бўлади. Шунингдек, психофаол дори воситаларининг рўйхати ҳам белгилаб қўйиладиган бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасида доимий асосда фаолият олиб борувчи сенатор Шуҳрат Чўллиев маълум қилди.
 
Сенатор ИИВ маълумотларига таяниб, 2015 йилдан 2018 йил июлига қадар саккиз турдаги шу каби синтетик каннабиноидлар аниқлангани ҳақида хабар берди. Улар шу пайтга қадар Ўзбекистонда айланиши тақиқланган ёки чекланган наркотик ва психотроп воситалар рўйхатига киритилмаган эди.
 
Психофаол дори воситалари наркотик моддалар рўйхатига киритилганидан ташқари, Шуҳрат Чўллиев ноқонуний дорихонларга ҳам тўхталиб ўтди.
 
“Кўчалардаги “фармацевтик бозорлар”да рўйхатга киритилмаган, яроқлилик муддати ўтган психофаол дори воситалари сотилмоқда. Истеъмол қилинганда “эйфория”ни келтириб чиқарувчи препаратлар ҳам аниқланди”, деган у.
 
Сенатор сўзларига кўра, бундай вазият фуқаролар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 2017 йилда 67 та шундай ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, жорий йилнинг етти ойи давомида 84 тага етди.
 
Таъкидлаш жоизки, янги қабул қилинадиган қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга наркотик моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ўзгартишлар киритилади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Шуҳрат Чўллиев Фармацевтика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар