...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Краснодар” Павел Мамаев бўйича расмий баёнот берди


20:18, 09.10.2018 Спорт
 3 773

У “Зенит” футболчиси Александр Кокорин бирга давлат амалдорларини калтаклаган эди.

Аввалроқ, Футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаев Москвадаги кафелардан бирида жанжал уюштиргани ва икки амалдорни ургани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россиянинг “Краснодар” футбол клуби жамоа ярим ҳимоячиси Павел Мамаев қилган безорилик бўйича расмий баёнот берди.
 
“Биз клуб футболчисига нисбатан жиноят иши очилган ҳолат билан биринчи бор рўбарў келдик. Видеода кўринган ҳолат ниҳоятда аянчли, бу ҳар қандай кишининг ғазабини келтиради. Шу боис бу вазиятни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Клуб аввало юз берган воқеани тўлиқ ўрганиб чиқади ҳамда футболчининг шартномасида келтирилган бандлар бўйича иш кўради. Биз аввало футболчи билан шартномани қандай бекор қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. Афсуски, шартномалар шундай тузилганки, уларнинг аксарияти профессионал футболчилар фойдасига хизмат қилади. Лекин клуб футболчига нисбатан жазо бериш учун бор имкониятини ишга солади”, дейилади клуб расмий сайтида.
 
Маълумот учун, жанжал вақтида жабрланганлар Савдо ва саноат вазирлигининг Автосаноат ва темир йўл техникаси қурилиши департаменти раҳбари Денис Пак ва ФГУП НАМИ бош директори Сергей Гайсин бўлган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Павел Мамаев Александр Кокорин Краснодар Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!