...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ким эдигу ким бўлдик...” тадбирлари Наманганда давом этмоқда


12:07, 20.04.2016 Жамият
 4 902

Республикамизнинг турли ҳудудларида Мустақилликнинг йигирма беш йиллигига бағишланган байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” тарғибот тадбирлари ва “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестиваллари ўтказилиб келинаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур тадбирлар маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
 
Тадбирлар айни дамда Наманган вилоятида давом этмоқда. Кеча, 19 апрель куни Наманган вилоятининг 1 та шаҳар, 4 та туманларида шундан, Наманган шаҳри, Косонсой, Тўрақўрғон, Уйчи, Наманган туманларидаги 49 та умумтаълим мактаби, 24 та касб-ҳунар коллежи, 1 та олий таълим муассасаси, 4 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилди.
 
Мазкур тадбирларда 100 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 18.798 нафар, шундан 11.155 нафар умумтаълим мактаб ўқувчилар, жами 1.295 нафар маданият ва аҳоли дам олиш марказида 5.048 нафар коллеж ўқувчилари 1.300 нафар олий таълим муассасаси талабаларининг иштироки таъминланди.

Теглар:Ўзбекнаво Ёшлар маданият ва санъат маркази Биз буюк юрт фарзандларимиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар