...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ичкарида” қаҳрамони ташқарига чиқиши мумкин, фақат...


15:21, 19.05.2018 Кино
 11 967

Суд “Ичкарида” сериали қаҳрамони Чағотой Улусойга 4 йилу 2 ой қамоқ жазоси тайинлаган эди.

Аввалроқ, “Ичкарида” сериали қаҳрамони Сарпни ижро этган Чағотой Улусой ва яна бир қанча таниқли санъаткорлар гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланганлиги учун суд томонидан қамоқ жазосига маҳкум этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркиянинг “Haber7” нашрининг маълумотига кўра, эстрада хонандаси Женк Эрен ҳамда Чағотой Улусойнинг адвокати Шайдо Йилдирим суднинг қарорига эътироз билдирган. 
 
Яъни, у Истанбул Мурожаат Маҳкамасига даъво аризаси киритмоқчи. Туркия қонунларига кўра, 5 йилдан ортиқ бўлмаган жазолар учун ушбу маҳкамага шикоят қилиш мумкин. Мурожаат Маҳкамаси ишни кўриб чиқиб, Олий судга юборади.
 
Эслатиб ўтамиз, суд Чағотой ва Гизем Каражага 4 йилу 2 ой, Женк Эренга эса 6 йилу 3 ой қамоқ жазоси тайинланганди. Адвокатларнинг айтишича, ушбу даъво аризаси қабул қилинадиган бўлса, Чағотой ва Гизем Каража 1 йилу 9 ойни панжара ортида ўтказади, Женк Эрен 3 эса йилдан сал кўпроқ муддат “ўтириш”га мажбур бўлади.
 
Айрим ўқувчиларимизга шуни маълум қиламизки, юқорида айтиб ўтилган шахсларнинг жазо муддати фақат қисқариши мумкин. Уларнинг қамоқ жазосидан қутулиб қолиш эҳтимоли камлиги айтилмоқда. Шунда ҳам фақат адвокатларнинг эътирози инобатга олинган тақдирда жазо муддати камаяди.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чағотой Улусой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!