...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Фавворалар сайли” шукроналик байрамига айланиб кетди


15:54, 02.05.2016 Жамият
 3 875

Сиёсий фанлар номзоди, дотцент Шерзод Қудратхўжаев собиқ Иттифоқ даврида ўтказилган “байрам”ларни эслаб, тинчликни асраб-авайлашга, унинг қадрига етишга ундовчи фикрларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзиб қолдирди.

Истиқлол сабаб нафақат эркимизни қўлимизга олдик, балки 70  йил давомида оғир меҳнат ва таҳқирлашлардан бели букилган ўзбек халқининг қадди тикланди. Дунёга очиқ юз билан назар солди. Яшаш фақат меҳнат қилишу роҳатини кимгадир улашишдан иборат эмаслигини тушунди. Ҳалол йўл билан топган пулига уй солиш, комил фарзандларни вояга етказиш, уларнинг тўйларини қилиш, Ватан равнақига ҳисса қўшиш эканини англади. Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмас. Ҳар биримиз кўриб, гувоҳи бўлиб турган ҳақиқат.
 
Ўтган йилларда халқимиз қалбидаги шукроналик ҳисси янада ортди. Кексалар дуога қўл очар экан, бугунги тинч ва осойишта кунларга кўз тегмасин, деб ният қилади.
 
Бугун қай кўчага кирманг, тўй-тантананинг устидан чиқасиз. Тинч юртгагина байрамлар, тўйлар ярашади, деб бежизга айтишмайди. Юртимизда 1 май санаси ҳам икки йилдан буён “Фавворалар сайли” сифатида нишонланмоқда. Кеча ҳам ушбу анъана давом этди. Бу кунда шаҳарларимизга ўрнатилган мўжаз фавворалар атрофи одамлар билан тўлди. Таниқли хонанда ва созандалар, театр ва кино актёрлари фаввора атрофига йиғилганларга хуш кайфият улашишди.

Ўзбекистон Миллий университтети ўқитувчиси, сиёсий фанлар номзоди, дотцент Шерзод Қудратхўжаев собиқ Иттифоқ даврида ўтказилган “байрам”ларни эслаб, бугунги ёшларни тинчликни асраб-авайлашга, унинг қадрига етишга ундовчи фикрларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзиб қолдирди.
 
“30 йил бурун 1 май кандай нишонланарди? 1 май куни юртимизда яқиндан бери Фавворалар куни сифатида тақвимда белгиланмокда. Одамлар яхшиликка тез ўрганаркан... Хиёбонлар, майдонлар, гипермаркетлар фавворалари олди фуқаролар билан одатдагидан анча гавжум. Ҳамма хурсанд, музқаймоқ мавсуми ва сайли ҳам бошланиб кетди шу баҳонада. Кеча шу ёқимли манзараларни кўриб 30 йил олдинги 1 май куни нишонланиши ёдимга тушди. Шўролар халқаро меҳнаткашлар куни ўларок нишонлайдиган кунда барча меҳнаткашлар ва давлат хизматчилари эрта тонгдан тўпланиб, мажбурий тартибда бош майдон – Қизил майдонга боришар эди. Қўлларида “улуғ доҳийлар” портретлари, бирор марта Ўзбекистонга келишни ўзига эп билмаган одамлар суратларини мағрур кўтариб, каттакон раҳбарлар турадиган баланд минбар томон қўл кўтариб, тавозели таъзим қилиб ўтардилар. Деярли барча “Қачон ўз юртимизда хоҳлаганимизни қиларканмиз, қачон синтетикадан эмас, пахтадан кўйлак киярканмиз, қачон косамиз оқараркин”, деб уйларди. Аммо меҳнаткашлар байрамида хам улар меҳнат қилардилар... Пешиндан кейин уйга чарчаб, “оёқсиз” келишарди ва қизил байроқчалар болалар ўйинчоғига айланарди. Милатимиз тили, дини, урф-одатлари унуталаёзган пайтда ёд мафкуралар сингдириларди...
 
Майли, бу кунлар энди ортда қолди... Кеча хурсанд бўлганим – кўп савдо ва аҳолига хизмат кўрсатувчи масканлар олдида кўнгилочар майдончалар пайдо булаётгани бўлди. Иссиқ кун чарчоғини чиқариш учун мусиқавий ва сержило фавворалар ҳаммани хушнуд килмокда. Турли томошалар, салқин ичимликлар... болажонлар учун барча нарса муҳайё. Хуллас, янги тарихда янги байрамлар муборак бўлсин!”

Теглар:1 май Фавворалар сайли Шерзод Қудратхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Bakhtiyor Sheraliev
09:35 03.05.2016

O'zbekiston dunyodagi eng eng eng zo'r mamlakat! Seni sevaman O'zbekiston!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар