...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Euronews” телеканали Қўқон ҳақида ҳикоя қилади


12:16, 15.03.2017 Жамият
 2 930

Кўрсатув ушбу ҳафтада намойиш этилиши мўлжалланмоқда.

Жорий ҳафтада “Euronews” телеканалининг “Ўзбекистондан очиқ хат” кўрсатувида ижодкорларнинг мамлакат шарқи, яъни Қўқон шаҳрига қилган саёҳатлари намойиш этилади. Бу ҳақда каналнинг Ахборот хизмати хабар тарқатди.
 
Дастурда шаҳардаги Худоёрхон саройи ҳақида сўз юритилган. Худоёрхон саройи Марказий Осиёдаги энг катта саройлардан биридир. Мухбир Шеймус Керни “Қўқон шаҳри таржима қилинганида, “ажойиб шаҳар”, деган маънони билдиради. Худоёрхон саройи Қўқоннинг сўнгги хони томонидан қурилган бўлиб, 1863 йилдан 1875 йилгача бўлган даврда тикланган”, дея ҳикоя қилади.
 
Сарой ҳажми меҳмонларнинг ҳайратига сабаб бўлиши табиий. Авваллари, бу ерда 114 та хона, 7 та ҳовли бўлган. Ҳозиргача 19 та хона ва 4 та ички ҳовли сақланиб қолган.
Дурдона Расулова  

Теглар:Худоёрхон саройи Euronews Қўқон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар