...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Чорсу”даги аркани бузаётган кранлар ағдарилиб кетди


10:31, 19.09.2015 Жамият
 5 079

19 сентябр тонгида WhatsApp, Telegram каби мессенжерлар орқали пойтахтнинг “Чорсу” бозори яқинида қурилиш олиб бораётган кранлар ағдарилиб ётгани тасвирланган фотосуратлар тарқалди.

   “Чорсу” деҳқон бозорига кираверишдаги аркани бузиш ишлари учун жалб этилган кранлар 18 сентябр тунда олиб келинган бўлиб, тонгга яқин улар оғирликни кўтаролмай мувозанатни йўқотган. Шу сабаб эрта тонгдан “Чорсу” бозорини боғловчи бир қанча йўллар ёпилган, бунинг оқибатида эса бозор атрофидаги чорраҳаларда тирбандлик юзага келди.

   Эслатиб ўтамиз, “Чорсу” бозоридаги бир неча йиллик аркани бузиш ишлари 17 сентябр куни тунги соат 22:00 ларда бошланган эди.
Қамариддин Шайхов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар