...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бўрижар” жомеъ масжидида янги имом-хатиб иш бошлади


11:06, 09.08.2018 Жамият
 3 532

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият бўлимида хизмат қилиб келган.

Кеча, 8 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Бўрижар” (“Илонлик ота” маҳалласи) жомеъ масжидига янги имом-хатиб тайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабар берган.

Аср намозидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов масжидга келган намозхонларга Алихонов Мирзатилло Абдуллажон ўғлини “Бўрижар” жомеъ масжиди имом-хатиби этиб тайинлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғини ўқиб эшиттирган.

Маълумот ўрнида, Алихонов Мирзатилло Абдуллажон ўғли бунгача Тошкент шаҳар “Тепа” жомеъ масжиди имом ноиби вазифасида ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият бўлимида хизмат қилиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жомеъ масжиди имом-хатиби Мўминжон Усмоновни лавозимидан озод этилганлиги тўғрисида хабар берган эдик. 
Санжар Жўра

Теглар:Бўрижар масжиди Илонота маҳалласи Иброҳим Иномов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар