...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Белдирсой”да 3 киши қор кўчкиси остида қолиб вафот этди


10:15, 25.12.2018 Жамият
 4 454

Кеча, 24 декабрь куни Бўстонлиқ тумани “Белдирсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белдирсой” спорт мажмуасида 3 нафар фуқаро қор кўчкиси тагида қолиб, вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисидан олинган маълумотига кўра,  соат 16:00 ларда Бўстонлиқ тумани “Белдирсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белдирсой” спорт мажмуасининг “Дор йўлаги” (канат йўли) ҳудудида 3 нафар фуқаро (М. М.  1994 й. т. ,  М. М.  1999 й. т. ,   М. С.  1999 й. т. ) сноуборд спорт тури билан шуғилланиш жараёнида,  тақиқланган хавфли ҳудудда ҳаракатланишлари натижасида қор кўчкиси юзага келган,  оқибатда улар қор уюмлари остида қолиб вафот этганлар. 

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида фуқароларнинг жасадлари соат 19:05 да қор уюмлари остидан олиб чиқилди. 

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар