...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ахборот”, “Давр” ва бошқа информацион дастурлар ёпилади


23:45, 24.05.2017 Жамият
 12 736

Вилоятларда фаолият юритаётган информацион дастурларнинг кейинги аҳволи юзасидан ҳозирча маълумот йўқ.

Ўзбекистон МТРК таркибидаги телерадиоканаллардаги информацион дастурлар тугатилади. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайтига ишончли манбаларимиз хабар берди.

Маълум бўлишича, ахборот туридаги барча дастурлар “Диёр” телеканали ўрнида ташкил этилаётган “Ўзбекистон-24” янги информацион телерадиоканал орқали эфирга узатилади.

Вилоятларда фаолият юритаётган Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи телерадиоканаллардаги информацион дастурларнинг кейинги аҳволи юзасидан ҳозирча маълумот йўқ.

Бизга маълум бўлгани шуки, “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканали таркиби учун мутахассислар сараланмоқда. Ундан сўнг уларни махсус комиссия яна бир бор синовдан ўтказади.
Мусулмонбек Иброҳимов
 

Теглар:Ахборот Давр Диёр Ўзбекистон-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар