...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Автотест” масаласида ҳукумат нега сукут сақламоқда?


19:11, 17.07.2018 Жамият
 3 746

Сенатор орадан бир вақт ўтса ҳамки, Ҳукумат сенаторларнинг мурожаатига ҳеч қандай жавоб бермаганини ёзиб чиқди.

Бундан роппа-роса бир ой аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Сенати аъзоси, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев ижтимоий тармоқлардагм шахсий саҳифаси орқали 2017 йил 4 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 693-сон қарорини ўзгартириш кераклиги бўйича Ҳукуматга мурожаат киритгани ҳақида хабар берган эдик. Сенатор яна ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди. У орадан бир вақт ўтса ҳамки, Ҳукумат сенаторларнинг мурожаатига ҳеч қандай жавоб бермаганини ёзиб чиқди. 



"Хабарингиз бўлса, 2018 йилнинг 14 июнида биз Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 4 сентябридаги “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 693-сон қарори хусусидаги ўз фикр-мулоҳазаларимизни Facebook’даги расмий саҳифамизга жойлаштирган эдик, шунингдек қатор оммабоп сайтларда ҳам унинг мазмуни кенг ёритилди. 

Шу билан бир вақтда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли мурожаат юборилиб, унда жойлардаги ўрганишларда, интернет тармоқларида, аҳоли билан мулоқотлар ва ҳамюртларимизнинг мурожаатларида юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш борасида ўрнатилган тартибнинг ижроси билан боғлиқ қатор муаммолар кўтарилганди.

Юқоридаги ва  мавзуга оид кейинги қарорларда бугунги кунда юртимизда рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган 303.300 юридик шахс ва 152.689 фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, улардаги автотранспорт воситалари ҳайдовчи вазифасида ишловчи шахслардан ташқари раҳбарлари ёки ходимлари томонидан ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ишончнома асосида бошқарилиши, автотранспортлардан тижорат ва юкларни ташиш мақсадида фойдаланилмаслиги ҳисобга олинмаган. 

Қолаверса, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар икки йилда бир марта малака ошириши мажбурлиги белгиланган бўлиб, йўл ҳаракати қоидалари тез ва мунтазам ўзгармаслигини инобатга олганда, малака ошириш учун қисқа муддат, яъни икки йил белгиланганлиги баён этилганди. 

Қўмитамиз томонидан Вазирлар Маҳкамасига хат орқали ушбу мурожаат йўлланганига ҳам роппа-роса бир ой бўлди “Жисмоний ва юридик шахларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 19-моддасига мувофиқ, бу вақт мобайнида Ҳукумат томонидан мурожаатимиз ўрганиб чиқилиб, у бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилиши лозим эди. Бироқ, шу пайтгача бизга бу борада на ёзма, на оғзаки тарзда жавоб келмади. Ваҳоланки, Facebook ижтимоий тармоғида ҳамда қатор оммабоп сайтларда жойлаштирилган юқоридаги фикр-мулоҳазаларимиз фойдаланувчилар орасида катта қизиқш уйғотди  ва тўлалигича қўллаб-қувватланди.

Фермерлар далада айни иш авж олган бир пайтда йиғим-терим чоғларида малака ошираман деб бой берган вақти бебаҳо эканлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар минглаб кишилар томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, ҳайдовчилар малака ошириш тизимини қайта кўриб чиқиб, маълум муддатда (лекин икки йилда эмас, чунки йўл ҳаракати қоидаларига камдан-кам ҳолларда ўзгартиш киритилади) малака ошириши шарт бўлган тоифа шахсларни аниқ белгилаш ва улар доирасини объектив равишда қисқартириш, бунда малака ошириш курслари учун “Avtotest Report” МЧЖга тўланадиган маблағ ҳажмини ҳам юридик шахслар фаолият кўлами ва йўналишидан келиб чиқиб табақалаштириш хусусида кўплаб фикрлар билдирилди. 

Бироқ, расмий мурожаатнома йўлланганига ва ижтимоий тармоқларда бу борада  қизғин баҳс-мунозаралар давом этаётганига қарамай, Вазирлар Маҳкамаси ҳамон сукут сақламоқда...", деб ёзади Фаррух Дадахўжаев. 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча ой аввал, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қодир Жўраев, Расул Кушербоев, Қобил Носиров ҳамда Акмал Умрзоқов автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича “Автотест” МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига мурожаат билан чиққан эди.
 
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштариш чора тадбирлари тўғрисидаги” 139-сонли қарори билан 23 февраль куни Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи “Автотест” инновацион автомактабининг монопол ҳуқуқи бекор қилинди.

Теглар:Фаррух Дадахўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар