...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Асил ака” воқеасидан 10 ой ўтиб яна бир “долларчи” 7000 долларни пуллаётганда қўлга тушди


23:53, 16.01.2018 Жамият
 7 071

2017 йилнинг март ойида Олмазор тумани Сағбон 2-берк кўчасида 33-уйда Асилжлон Хакимов, Жасур Тўхтаев, Шовохоб Шоқосимовлардан иборат уюшган гуруҳ қўлга олинган эди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ноқонуний равишда АҚШ долларини сўмга пуллаётган “долларчи”ни қўлга олди. Бу ҳақда бошқарма Матбуот хизматидан хабар қилинмоқда.
 
Маълум қилинишича, кеча, 15 январь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасига фуқаро Баҳодир Сафарович Умаров Нодир исмли шахс хорижий валютани “қора бозор” нархида қонунга хилоф равишда олиш-сотиш билан шуғулланиб келаётганлигини билдириб, ариза билан мурожаат қилган ва қонуний чора кўришни сўраган.
 
Ушбу ариза асосида шу куниёқ Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 15 январь куни соат 20:00 атрофида Олмазор тумани ҳудудида Нодиржон Абдухалилович Ғаниев ариза билан мурожаат қилган фуқаро Баҳодир Умаров ёрдамида қўлга олинган. Хабарда айтилишича, “долларчи” Нодиржон Ғаниев 7000 АҚШ долларини 57.750.000 сўмга ноқонуний равишда Баҳодир Умаровга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.  
 
Мазкур ҳолат юзасидан Нодиржон Ғаниевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
 
Аризачининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг март ойида Олмазор тумани Сағбон 2-берк кўчасида 33-уйда Асилжлон Хакимов, Жасур Тўхтаев, Шовохоб Шоқосимовлардан иборат уюшган гуруҳ 6369 АҚШ долларини “қора бозор” курсида  7850 сўмдан, жами 50 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган эди. 

Теглар:Қора бозор Долларчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар