...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Абу Саҳий” бозори ёнида универсал ўғрилик амалга оширилди


12:42, 19.05.2017 Жамият
 9 816

Ҳозирги кунда айбланувчининг бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 14 май куни Чилонзор туманида жойлашган “Абу Саҳий” бозори ёнида универсал ўғриликни амалга оширган одам қўлга олинди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайтининг хабар беришича, 1984 йилда туғилган зангиоталик Шуҳрат Сафаев бозор яқинида турган машинани қўлбола усулда ясалган универсал пульти ёрдамида очиб, 400 000 сўм пул ва уяли алоқа воситасини ўмарган. Автомобиль Тошкентнинг Юнусобод туманида яшовчи 1973 йилда таваллуд топган Дилшод Эшмуҳамедов Эрматовичга тегишли бўлган.


 
Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Шуҳрат Сафаевга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги кунда бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сумбула

Теглар:Универсал ўғрилик Юнусобод Абу Саҳий бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар