...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Яна бир хонанданинг лицензияси олиб қўйилди


22:18, 30.05.2017 Шоу-бизнес
 11 421

Лицензиат билан тузилган лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар қўпол равишда бузилган.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан хонанда Шаҳноза Отабоеванинг лицензияси олиб қўйилди. Бу ҳақда муассаса сайтида хабар берилди.

“Лицензиат Шаҳноза Отабоева билан тузилган лицензия битимининг 4.2.5-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилгани сабабли ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 1 июндан тугатилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Теглар:Ўзбекконцерт Шаҳноза Отабоева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!