...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши туфайли Нукусда болалар боғчалари вақтинча ишламайди


07:41, 06.07.2017 Жамият
 3 566

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 июль куни Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати камида 45 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги бир ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетди. Бу борада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам керакли чоралар кўриш ҳақида огоҳлантириб келмоқда.

Шу сабабли Нукус шаҳридаги айрим болалар боғчаларида вақтинча таътил эълон қилинди. Ота-оналарнинг берган маълумотларига кўра, 5 июлдан 10 июлга қадар таътил берилган. Мазкур таътил ҳаво ҳароратига қараб яна узайтирилиши мумкин, дейилади "Каринформ" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 июль куни Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати камида 45 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Теглар:Нукус жазирама боғча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар