...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Мажбурий ижро бюроси камида 7 миллион сўм ойлик маошли ишга таклиф қилмоқда


13:40, 01.07.2017 Жамият
 20 930

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига Бюро ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига дастурчи, маълумотлар базаси администратори, корпоратив тармоқ администратори, техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис, веб-дизайнер, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, ахборот технологиялари мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумот эга бўлиш;

- зарур билим ва иш тажрибасига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш.

Шунингдек, дастурчилар қуйидаги дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим:

– Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, Swift, PL/SQL, Transact SQL, C++;

– HTML, CSS, JavaScript, Jquery;

– замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва бошқалар);

– ORM (MyBatis, Hibernate ва бошқа);

– WebService, WebSocket, B2B;

– WinAPI тизимида дастур, веб браузерлар учун плагинлар яратиш;

– SDK қурилмалар билан ишлай олиш ва тизимга интеграция қилиш;

– Android, iOS, Windows, J2ME қурилмалар учун дастурлар яратиш.

Таклиф этилаётган лавозимлар бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 7 млн. сўмдан 11 млн. сўмгачани ташкил қилади.

Марказ ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига Бюро ходимлари учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.

Танловда қатнашиш, бунинг учун зарур ҳужжатлар ва бошқа талаблар ҳақида Мажбурий ижро бюросининг кадрлар бошқармасидан маълумот олиш мумкин.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар қабул қилишни бошлаш вақти – 2017 йил 30 июнь, тамомланиши – 2017 йил 15 июль.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод 3-тор кўча, 2а-уй. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси.

Телефон: (0371) 235-49-32, (0595) 145-65-85. 
Бобур Жалолов

Теглар:​Мажбурий ижро бюроси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар