...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” “Виктория”га бешта гол урди. Бенземадан дубль!


13:41, 08.11.2018 Спорт
 2 056

4-турдан сўнг “G” гуруҳида қўшпешқадамлик давом этмоқда.

Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида “Реал” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Чехияда “Виктория” клуби меҳмони бўлган мадридликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритишди.
 
“Қироллик клуби” танаффусга қадар рақиб посбонини 3 марта хафа қилишга улгурганди. Карим Бензема дублга эришган бўлса, Каземиро, Бэйл ва Кроос биттадан гол муаллифларига айланишди.
 
4-турдан сўнг “G” гуруҳида қўшпешқадамлик давом этмоқда. “Реал” ва “Рома” ҳисобидаги очколар сони 9 тага етган бўлса, ЦСКА ҳисобида 4 очко мавжуд. “Виктория” эса плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.


 
ЕЧЛ, "G" гуруҳи, 4-тур
Виктория Пльзень – Реал Мадрид 0:5.
Голлар: 0:1 – 20 Бензема, 0:2 – 23 Каземиро, 0:3 – 37 Бензема, 0:4 – 40 Бэйл, 0:5 – 67 Кроос.
 
Виктория Пльзень – Грушка, Ржезник, Гейда, Губник, Лимберски, Грошовски, Гавел (Петржела, 38), Прохазка, Чермак (Горшава, 61), Копиц, Хоры (Ржезничек, 80).
 
Реал Мадрид – Куртуа, Одриосола, Начо, Рамос (Хавьер Санчес, 59), Регилон, Каземиро, Кроос (Иско, 73), Васкес, Себальос, Бэйл, Бензема (Винисиус Жуниор, 62).
Огоҳлантириш: Начо (53).

Теглар:Реал Мадрид Виктория 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!