...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Осиё айиғи” Мурод Хонтўраев пичоқланди


21:41, 26.11.2018 Спорт
 21 256

Спортчи Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Бугун, 26 ноябрь куни тушдан кейин “Осиё айиғи” лақабини олган спортчи Мурод Хонтўраев Тошкентда жойлашган “Turkuaz” савдо мажмуаси яқинида пичоқлаб кетилди. Бу ҳақдаги тўпланган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тасдиқлади.
 
QALAMPIR.UZ аниқлаган маълумотларга қараганда, спортчи Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг Хирургия бўлимига жойлаштирилган. Тананинг сон ва думба қисмидан жароҳатланган.  Унинг ҳолати стабил экани айтилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов устидан прокуратура назорати ўрнатилгани айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июнь кунидан 21 июнь кунига ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик ва тартибсизлик келтириб чиқаргани учун қўлга олинган. Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган


 
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, М.Хонтўраевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) 3-қисми “а” бандида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.
 
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Мурод Хонтўраевга энг кам ойлик иш ҳақининг 94 баробари миқдорида 16 190 560 сўм (172 240 сўм ҳисобида) жарима жазоси тайинлаганди

Теглар:Мурод Хонтўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!