...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes” дунёнинг энг сердаромад актёрларини эълон қилди


19:06, 17.07.2018 Кино
 9 347

Ушбу рўйхатни текила ишлаб чиқарувчи компания раҳбари бошқармоқда.

“Forbes” журналининг маълум қилишича, Голливуд актёри Жорж Клуни дунёнинг энг кўп фойда топадиган актёри сифатида эътироф этилди. Жорж охирги йилда 239 миллион доллар даромадга эга бўлган.
 
Таъкидланишича, Клуни бундай катта даромадга 2013 йилда ўзи асос солган текила ишлаб чиқарувчи Casamigos компаниясидан келадиган фойда эвазига эришган.
 
Клунидан кейинги ўринни “қоя” лақаби билан танилган Дуэйн Жонсон жой олган. У охирги йилда 124 миллион доллар даромад кўрган. 2017 йил шу вақт билан солиштирганда актёрнинг даромади икки баробар ўсган.
 
Актёрлар орасида учинчиликни кичик Роберт Дауни 81 миллион доллар билан эгаллаган.
 
Маълумот учун, 2017 йил декабрда Клуни ўз шерикларига миннатдорчилик сифатида бир миллион доллардан бергани ҳақида хабарлар тарқаган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Forbes Дуэйн Жонсон Жорж Клуни Роберт Дауни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!